Машғулотида слесарлик ўқув устаҳонасида бажариладиган ишлар ва уни ўрганишдан кўзланган мақсад, слесарлик касби ҳакида, устаҳонада риоя қилинадиган умумий тартиб,  хавфсизлик Техникаси ва санитария-гигена қоидалари, ўқув устаҳонасининг жиҳозлари, слесарлик иш ўрни ва уни ташкил етиш тўғрисида умумий тушунчалар берилади.

Хавфсизлик техникаси журналига қўл қўйдирилади. Слесарлик касби деганда дастаки ва меҳанизасиялаштирилган асбоблар билан бажариладиган ҳамда мослаш маромига етказиш, ҳар ҳил қисмларни йиғма бирликлар, комплектлар ва комплектларга бириктириш ҳамда уларни ростлаш юли билан кўпчилик буюмларни тайёрлаш тугаллайдиган  ишлар тушинилади.

Касбни ўрганганлик даражаси ва тури, билимлар ўқув ҳамда куникмаларнинг мавжудлиги, маълумот мазмун ва мураккабликдаги ишларни бажариш яроқлилиги ишчининг малакасини белгилайди. Бу малака тариф разряди билан баҳоланади. Тариф-малака справочникларида малака ҳарактеристикаси тариф разряди бериш учун асос ҳисобланади.